ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАҚСАДЛАРИ
“Daromad Рlus” investisiya fondi aksiyadorlik jamiyatiнинг фаолият кўрсатишнинг асосий мақсади -қимматли қоғозлар бозорида очиқ инвестиция фонди сифатида фаолият юритиш асосида ўз акциядорлари манфаати йўлида фойда олишдир.
Инвестиция фонди фаолиятини Фонд жамият Уставининг 1.10-3.3 бандларида кўрсатилганидек ва инвестиция фонди фаолиятини чеклашларга риоя қилган холда амалга оширади. Шу билан бирга Фонднинг фаолият соҳасига қуйидагилар киради: давлат ва корпоратив қимматли қоғозларга, ҳамда корхоналарга устав фондларига пайлар (улушлар) кўринишида (шакилда) инвестициялар қилиш ва шу асосда ўзининг инвестициялар портфелини шакллантириш;
Ўзининг инвестициалар портфелини белгиланган тартибда бошқариш ва бу жараёнда қимматли қоғозлар ва пайлар билан боғлиқ турли операцияларни ва амалларни бажариш;
Эмиссия,инвестиция ва дивиденд сиёсатларини ва стратегияларини амалга ошириш ва бунинг учун: ўз акцияларини муомилага чиқариш, уларни жисмоний ва юридик шахсларга сотиш йули билан тўпланган маблағларини тўплаш (жамлаш), шу йул билан ва инвестиция фонди фаолиятини амалга ошириш йўли билан тўпланган маблағларни инвестициялар портфелини шакилантириш ва бошқаришга сарифлаш, муомалада бўлган акциялари олди-соттисини (қайтариб сотиб олиш ва иккиламчи тарзда сотиш) бозор котировкаларини балгилаш асосида амалга ошириш;
Муомалада бўлган ўз акцияларини акциядорларидан қайтариб сотиб олиш учун пул маблағларига бўлган қисқа муддатли эхтиёжини қондириш мақсадида қисқа муддатли мақсадли кредитлар олиш.