"Daromad Plus" инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!
2026 йил 30 апрель куни фонд акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши соат 10:00 да Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй, 107-хона манзилида ўтказилади. Фонднинг электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.">info@daromad-plus.uz Вебсайт: www.daromad-plus.uz
Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг корпоратив бошқарув тамойилларига риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
- Фонд активларини ишончли бошқарувчи “Kafolat-Invest” МЧЖ директори Н.У. Хидировнинг “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг 2025 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
- 2025 йил якунлари бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
- 2025 йил якунлари бўйича “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг 2025 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш ва акциялар бўйича дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг устав капиталини жамиятнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг эълон қилинган акциялари сонини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамияти Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг “Ижроия органи тўғрисида”ги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг 2025 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг 2026 йил учун бизнес-режаси ва фаолиятининг асосий йўналишларини тасдиқлаш.
- “Daromad Plus” инвестиция фонди акциядорлик жамияти фонд активларини ишончли бошқарувчи “Kafolat Invest” МЧЖ билан тузилган шартнома муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- 2026 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизмат ҳақи миқдорининг энг юқори чегарасини белгилаш.
Фонд акциядорларига умумий йиғилиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати (реестри) 2026 йил 3 апрель ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри) эса 2026 йил 24 апрель ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар умумий йиғилишда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма ишончнома асосида қатнашадилар. Юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома эса нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот олиш, шунингдек, унда кўриладиган масалаларга оид ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин:
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй
Телефон: +998 (99) 865-00-99 Кузатув кенгаши