"Daromad Plus" инвестиция фонди акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига!
2025 йил 25 июнь куни фонд акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши соат 10.00 да Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 107 уй, 319 ҳона манзилида ўтказилади
Фонднинг электрон почта манзили: e-mail info@dapomad-plus.uz Вебсайт: www.dapomad-plus.uz
Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
2. "Daromad Plus" инвестиция фонди акциядорлик жамияти йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. "Daromad Plus" инвестиция фонди акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг корпоратив бошқарув тамойилларини бажарилиши бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
4. Фонд активларини ишончли бошқарувчи «KAFOLAT-INVEST» МЧЖ директори Н.У.Хидировнинг "Daromad Plus" инвестиция фонди акциядорлик жамиятининг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
5. 2024 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
6. 2024 йил якуни бўйича "Daromad Plus" инвестиция фонди АЖнинг аудиторлик текшируви ва ҳулосасини тасдиқлаш.
7. Фонднинг 2024 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш, акцияларга дивидендлар тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
8. Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
9. Фонд активларини ишончли бошқарувчи «KAFOLAT-INVEST» МЧЖ билан шартномани (контрактни) тузиш тўғрисида.
10. Фонд кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. 2025 йил учун ташқи аудиторни тайинлаш, унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини белгилаш.
Фонд акциядорларига умумий йиғилиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати (реестри) 2025 йил 26 май кунига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри) 2025 йил 19 июнь кунига белгиланди.
Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат ва ёзма ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.
Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси 107 уй.
Тел: 99-865-00-99 Кузатув кенгаши